Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:50

Тошкентда дарахтларга яна арра тортилди


Uzbekistan - Campaign against old trees underway in Tashkent center
Uzbekistan - Campaign against old trees underway in Tashkent center

Тошкентнинг "Пахтакор" метроси ва ўйингоҳи атрофидаги ўрмон дейишга арзирлик дарахтзор чопилиб, ялангликка айлантирилди.


5 июн куни жаҳон бўйлаб атроф-муҳитни мухофазалаш куни нишонланаётган бир пайтда Тошкент марказидаги яна бир дарахтзор арра тортилиб, текисланди.

“Пахтакор метроси ва ўйингоҳи орасидаги бир кварталга тенг улкан яшил ҳудуд уч кун ичида ялангликка айлантирилди. Ўрмон ўрнида тўнкалар қолди”, деб ёзди тошкентлик атроф-муҳит ҳимоячиси, экология мавзусида мақола ёзадиган журналист Наталия Шулепина ўзининг “Sreda.uz” блогида.

Айтилишича, дарахтзор ўрнида мини-футбол майдончаси барпо этилади.

Лекин, Тошкент шаҳар ҳокимияти расмийларидан дарахтзор кесилиши сабаблари борасида расмий изоҳ бўлмади.

Кўпчилик пойтахтликлар дарахтлар кесилишидан норози, лекин бу ҳақда улардан сўраб ҳам ўтирилмайди ва улар фикри эътиборга ҳам олинмайди.

“Пахтакор”га яқин ҳудудда яшовчи 32 яшар Тохир Тошкентнинг яшил манзаралари йўқолиб бораётгани ҳақида куйиниб гапиради.

- Бир чеккадан қуриб, дарахт учраса чопишяпти. Чиройли бинолар, стадионлар қурилса яхши, лекин буни деб дарахтзорни чопиш, менимча аҳмоқгарчилик. Биноларни бузиб қурса бўлади, лекин дарахтзорни бузиб уни қайта тиклаб бўлмайдику,- дейди Тохир.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда биринчи бор дарахт кесилаётгани йўқ. Икки йил аввал Тошкент марказидаги Амир Темур ҳиёбонидаги юз йиллик дарахтлар кесиб ташланган эди.

- Ҳозир бориб кўрсангиз у ер яланглик. Бир икки майда дарахтлар қолган холос. “Дочка”ни (президент қизи Гулнора Каримова-таҳр.) саройи кўриниб туриши учун шу дарахтлар чопилган дейишади, - дейди Тохир.

Қачонлардир давлат томонидан қўриқланган юз йиллик чинорлар йўқ қилиниб, шаҳар маркази яйдоқ чўлга айланди.

Ҳудди шундай ишлар республиканинг бошқа шаҳарларида ҳам олиб борилмоқда. Архитекторлар дарахтларнинг бундай кесилишини янги қурилган кўракам бинолар фасадини очиш дея атайдилар.

Айнан шу тарзда бир неча йил илгари Мустақиллик кўчасидаги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси биноси олдидаги учта катта чинор кесиб ташланган эди.

Уларнинг ўрни энди яланглик.
XS
SM
MD
LG