Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:27

Азимжон Асқаров умрбод қамоққа ҳукм этилди


Ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровга бир умрлик қамоқ жазоси сўралмоқда.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровга бир умрлик қамоқ жазоси сўралмоқда.

Жалолободлик таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров Ўш қирғини пайтида милиция ходимларини калтаклаш ва ўлдиришда айбдор, деб топилиб бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Ҳуқуқ ҳимоячиси билан бир қаторда судланган ўзбек миллатига мансуб 4 нафар фуқаро ҳам бир умрга озодликдан маҳрум қилинди.


Азимжон Асқаров ва бошқа етти нафар судланувчи иши юзасидан Новкен туман судида 2 сентябрдан бери давом этаётган маҳкама ниҳоясига етди.

Маҳкамада судя Азимжон Асқаровга қўйилган айрим айбловлар бўйича айбдор, баъзилари бўйича айибсиз деб топди. Жумладан, Азимжон Асқаровдан диний –экстремистик гуруҳга алоқадорлик айби олиб ташланди. Бироқ у милиця ходимини ўлдиришда айбдор, деб топилди.

- Азимжон Асқаров, Расулов, Рўзибоев, Абдураимов, Қўчқоров. Бешаласига барчасининг мол-мулкини мусодара қилиш билан умрбод қамоқ жазоси берилди. Мирзалиев Шукуржонга 20 йил, Мамадалиев Минурага 20 йил, Муллахунов Санжарбекка 9 йил озодликдан маҳрум қилиш ва жазони кучайтирилган тартибдаги қамоқда ўташ белгиланди,- деди Азимжон Асқаровнинг адвокати Абдумуталиб Аблакимов.

Адвокатга кўра, улар суд қароридан норози ва тез кунда юқори инстанция судига апелляция беришмоқчи

Айни пайтда Азимжон Асқаровнинг ўзи суд жараёнларидан бирида ўзини айбсиз ҳисоблашини билдирган.

Азимжон Асқаровнинг айтишича, Жалолободда юз берган тўпалонлар пайтида у оиласини хавфсиз жойга кўчириш билан овора бўлган. У машинада оиласини олиб кетаётганида унга телефон қилиб, бўлган воқеани айтиб беришган.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг айтишича, суда гувоҳ сифатида иштирок этган милиция ходимлари унга нисбатан ёлғон кўрсатма бериб, 2006 йилдан бери ҳуқуқ-тартибот тузилмалари фаолиятидаги ноқонуний ҳатти-ҳаракатларни ошкор қилиб келгани учун ўч олмоқдалар.

- Аслида бундай ҳаракатлар 2006 йилдан бошланган. Бозорқўрғон туман прокуратураси ва милициясининг мени йўқ қилиш учун бошлаган ҳаракати. Улар менинг фаолиятимни тўхтатмоқчи бўлишаяпти, - деди Азимжон Асқаров.

Айни пайтда бир қатор халқаро ташкилотлар ва маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари Азимжон Асқаровга нисбатан жиноят иши сохталаштирилгани ҳақида баёнот бермоқдалар.

Бош қароргоҳи Ню Йоркда жойлашган Журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ( ЖҲҲҚ) Қирғизистон президенти Роза Ўтунбоевага махсус мактуб билан чиқиб¸ қамоқдаги ўзбек журналистлари Азимжон Асқаров ва Улуғбек Абдусаломовлар тақдиридан ҳавотир билдирди.

Экстремизм¸ сепаратизм ва милиция ходимини ўлдиришда иштирок этганликда айбланаëтган бу икки журналист тергов пайтида қийноқларга солингани таъкидланган мактубга кўра, Улуғбек Абдусаломов ва Азимжон Асқаровлар касбий фаолияти учун тазйиқ ва тухмат билан юзма юз қолган.

Қўмита ўтказган мустақил текширувга кўра, ҳар иккала журналистга қўйилаётган айбловлар ҳеч қандай асосга эга эмас.

Айтиб ўтиш кераккки, шу йилнинг 17 сентябр куни Улуғбек Абдусаломовга нисбатан қўйилаётган айибловлар юзасидан суд махкамаси бошланади.

Озодликка бу борада Улуғбек Абдусаломовнинг адвокати Бектурсун Қалманов маълум қилди:

- 17 сентябрга суд процеси белгиланган. Соат 10 да суд бошланади.

Озодлик:
Ўзи билан учрашдингизми?

- Учрашдим, гаплашдим.

Озодлик:
Охирги маротаба қачон гаплашдиз?

- Менимча, ўтган ҳафтада.

Озодлик:
Аҳволи қандай эди?

- Умуман олганда соғлиги ночорроқ. Кеча яна касалхонага чиқаришди. Судгача касалхонада ётади.

Озодлик:
Қайси касалхонада?

- Жалолобод вилоят касалхонасида, канвой назоратида ўтиради. Спец болница, деб аталади, деди Улуғбек Абдусаломовнинг адвокати Бектурсун Қалманов.
XS
SM
MD
LG