Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:40

"Ўзбекистон¸ Умида билан фахрлан!"


Умида Аҳмедованинг ижодкор дўстлари унинг айбдор деб топилиши¸ ижод эркинлигини бўғиш ҳаракати эканини айтмоқдалар.
Умида Аҳмедованинг ижодкор дўстлари унинг айбдор деб топилиши¸ ижод эркинлигини бўғиш ҳаракати эканини айтмоқдалар.

11 феврал куни Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси олдида ўзбекистонлик фото ва кинотасвирчи Умида Аҳмедова ҳимояси учун ана шу шиор остида пикет ўтказилди. Унда қатнашган ўнлаб ижодкор ва журналистлар Тошкентдан ижод эркинлигини бўғишни тўхтатишни сўрашди.

Мазкур пикетда Москвада ижод қилаётган фотосуратчи ва кинотасвирчилар иштирок этдилар ва тадбир иштирокчилари "Умида, биз сен билан!" деган шиорни ҳайқирдилар¸ деб хабар қилди пикетни бевосита кузатган Москвадаги мухбиримиз Нисобек.

Нисобек:
Мана ҳозир мен Москва шаҳрининг Погорельский кўчасидаги 12-уй¸ яъни Ўзбекистон республикасининг элчихонаси жойлашган бино олдида турибман. Бу ерда ҳозир 10 нафарга яқин одам бор. Чунки пикетда иштирок этишга 10 нафар одамга рухсат берилган. Қолганлар атрофда турибди.

Озодлик: Атрофда қанча одам бор?

Нисобек: Атрофда пикетчиларни қўллаб-қувватлаш учун келган 10-15 нафарга яқин одам бор.

Озодлик: Бу пикет ким томонидан уюштирилди?

Нисобек: Бу пикет "Новая газета" фотомухбири¸ Россияда машҳур бўлган фотожурналист Виктория Марковна Ивлева томонидан ташкиллаштирилди. Бу пикетнинг шиори “Ўзбекистон, Умида билан фахрлан!” деб номланади. Пикетда Умида опа билан бирга ўқиган¸ у кишини шахсан танийдиган Дилбар Маткаримова ҳам қатнашди ва мен у кишини суҳбатга тортдим.

Дилбар Маткаримова: Умида жуда ажойиб инсон. Ватанпарварлик унинг қон-қонига сингиб кетган. Умида Ўзбекистонни чин дилдан севади. У ҳақиқий ижодкор. У ёрқин ва бетакрор. Умида¸ мен сен биланман!

Нисобек: Бу норозилик акцияси мақсади ҳақида пикет ташкилотчиси Виктория Марковна Ивлевага гапиради.

Виктория Ивлева: Мазкур тадбирдан мақсад ижодкорнинг эркин шахс эканини яна бир бор эътироф этишдир. Давлат ижодкордан фойдаланишга ва уни мажбурлашга ҳақли эмас. Биз бугунги пикетга Ўзбекистон ҳукуматидан муносабат кутмаяпмиз. Биз фақат Умидага унинг ёлғиз эмаслигини эслатиб қўймоқчимиз. Ҳозир бу унинг учун жуда муҳим.

Нисобек: Бугунги норозилик акцияси давомида кузатганим қизиқ нарса барча пикет иштирокчиларининг ўзбек миллий кийимида¸ дўппи¸ рўмол¸ иштон кийиб олишганидир.

(Шу ерда пикетчиларнинг бир неча маротаба “Умида¸ мы с тобой!” дея ҳайқирганлари эшитилди.)

Озодлик: Бу пикетчиларнинг олдига Ўзбекистон элчихонасидан бир вакил чиқдими?

- Йўқ. Ҳозирча пикетчиларнинг турганига ярим соатча бўлган бўлса¸ Ўзбекистон элчихонасидан ҳеч ким чиққани йўқ. Элчихонада пардалар тортилган¸ эшик ëпиқ. Менимча¸ ичкарида фақат қўриқчилардан кимдир юрибди. Лекин ҳеч қанақа реакция кўраëтганимиз йўқ¸ деди Москвадаги мухбиримиз Нисобек.

Швейцария элчихонаси ҳомийлигида 2006 йили нашр қилинган “Аëл ва эркак: тонгдан шомга қадар” деб номланган бадиий суратлар тўплами ва “Бокиралик юки” ҳужжатли филми орқали “ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат қилганлик”да айбланаëтган Умида Аҳмедовага қарши жиноий иш 2009 йил 13 май куни қўзғатилган эди.

10 феврал куни таниқли фото ва кинотасвирчи Умида Аҳмедова устидан ҳукм ўқиган Тошкент шаҳар Миробод туман суди уни қўйилган иккала айб бўйича айбдор деб топди¸ аммо Ўзбекистон мустақиллиги муносабати билан 28 август куни эълон қилинган амнистияга кўра¸ судланувчини авф этди.

Ўзбекистон! Умида билан фахрлан!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:49 0:00
XS
SM
MD
LG