Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:41

Ўзбекларга "хос ва мос" сериаллар ишланмоқда


Ўзбектелефилм сериалларини корейс¸турк ва Лотин Америкаси сериллари билан рақобат кутмоқда.
Ўзбектелефилм сериалларини корейс¸турк ва Лотин Америкаси сериллари билан рақобат кутмоқда.

Ўзбектелефилм студияси “Миллий сериал” деб номланган улкан лойиҳа ижросига киришди. Студия бош муҳаррирининг Озодликка айтишича¸айни кунларда ҳар бири 20 –30 қисмлик олтита сериал давлат маблағи ҳисобидан суратга олинмоқда.

Ўзбек ойнаи жаҳони корейс¸ турк ва Мексика сериаллари ишғолидан қутулиб¸ ўз томошабинларини ўзбекча сериаллар билан сийламоқчи.

Шу пайтгача Ўзбекистонда суратга олинган сериаллар аксариятининг охирига етмасдан тугаб қолаëтгани томошабинлар таажжубига сабаб бўлган эди.

Ҳозир суратга олинаëтган сериалларни бундай қисмат кутмаяпти¸ деб ишонтиришди бизни сериал ижодкорлари.

“Ўзи уйланмаган совчи”¸ “Тақдир”¸ “Қалдирғочлар яна қайтади”¸”Чемпионлик орзуси”¸ “Аëл лафзи”.

Булар Ўзбектелефилм суратга олаëтган сериаллар номлари. Бу филмларда ўзбек халқининг орзу ва ғурури ўз ифодасини топган, дейди Ўзбектелефилм студияси муҳаррири Феруза Тўрахўжаева:

- Ўз миллий қадриятларимиз, урф-одатларимизни ўзида мужассам этган сериалларни яратиш ниятимиз бор. Токайгача корейс ëки туркларни маданиятини ўрганамиз? Ўз маданиятимизни тарғиб қилишимиз керак. Масалан, Аҳмад Аъзам матнини ëзган “Ўзи уйланмаган совчи”да урф- одатларимиз¸тўйларимиз тарғиб қилинади, дейди Феруза Тўрахўжаева.

- Озодлик: Энди дунëда сериалнинг уч тури бор. Бу Мексика сериали - муҳаббат учбурчаги¸ ўлдим куйдим. Америка сериали. Бу хонадон икир -чикирларидан иборат. Ва учинчиси¸ Британия сериали эса жамият муаммоларини ўзида акс эттиради. Хўш¸ сиз айтган ўзбек сериалини қайси тоифага қўшсак бўлади?

- Бизани ўзимизани моделимиза бор. Бу ўзбек миллий сериали. Мен уни бошқалар билан қориштира олмайман, дейди Ўзбектелефилм студияси муҳаррири.

Феруза Тўрахўжаевага кўра¸ ўзбек сериаллари ўзига хос.

Бу сериаллар ўзбек халқи дардларини ифода қилишини истар эдим¸ дейди журналист Шароф Убайдуллаев.

- Энди, албатта, ўзбек материали асосида¸ ўзбек ҳаëтидан олиниб¸ ҳаққоний суратга олинган сериаллар бўлса қани эди! Ўзбекнинг дардини¸ юрагини¸қалбини акс эттирадиган сериал ишланармикан бир кун?! дейди дард билан кекса журналист.

Ўзбекистон телевидениесида шаклланган муҳит халқ¸ миллат дардини айтиш учун имкон бермайди¸ дейди бу идоранинг собиқ ходими¸ ëзувчи Олим Отахон.

- Ўз ТВ дагилар ўзлари ҳақида латифа тўқишибди. Ўзбекистонда уч нарса ҳақида сериал қилиш мумкин. Ер ости ҳақида. Коинотдаги ҳодисалар ҳақида ва хаëлдаги ҳаëт ҳақида . Бўлди. Бошқа мавзуларни бериш мумкин эмас. Мана ТВдагилар энди ўзини ўзи аския қиладиган даражага боришибди. Қойил .Мен ҳам ЎЗ ТВда ишладим ҳеч нима қила олмадимку! Нима ҳам қила олардим¸ дейди Олим Отахон.


Ўзбекистонда суратга олинган “Бир кам дун딸 “Домла”¸ “Ҳонадон” каби сериаллар Олим Отахон айтган хаëл маҳсули каби кўринади.

Ўзбекларнинг кекса авлоди ўтган асрда “Қилич ва Қалқон”¸ “Баҳорнинг 17 лаҳзаси”¸ “Оловли йўллар” каби сериаллар руҳида ўсди, деб элайди Шароф Убайдуллаев:

- Бу филмлар намойиш қилинган пайтда бутун мамлакат ҳаëти музлаб қолар эди. Бу сериаллларда мавзу¸конфликт¸ тугун ва ечим омухта эди. Бўш гап йўқ эди.

Шароф Убайдуллаев айтган сериаллардан бири “Оловли йўллар”да бош қаҳрамон ролини ўйнаган Ўлмас Алихўжаев ҳам бугун суратга олинаëтган сериаллар сифатидан норози:

-У пайтларда санъатга нисбатан кўз қараш бошқа эди. Маъсулият бор эди¸ маблағ ҳам бор эди. Бир саҳнани қайта-қайта олаверардик. Ҳозирги сериаллар жуда бўш. Матнлар қараб бўлмайдиган даражада хароб.
Воқеалар кўнгил айнийдиган даражада саëз¸ уйдирма. Қанақадир сунъий қарашлар бўляптида¸ ҳаëтиймас.

- Озодлик: Сиз суратга тушган “Оловли йўллар” филмини қайсидир тарафдан тарбиявий аҳамияти бор эди¸ қолаверса томошабин тарих ва шеърият ҳақида бир қадар маълумот олар эди. Ҳозирги сериаллардан нима оламиз?

- Ҳозирги сериалларни иложи бор қадар кўрмайман. Агар бугун кўрсам эртага эслай олмайман. Жуда жўн.

Ўлмас Алихўжаев иштирокидаги сериал телевизорда намойиш қилинганидан сал ўтиб совет ойнаи жаҳони “Канизак Изаура”¸ “Спрут”¸ “Бойлар ҳам йиғлайди”¸ “Оддий Мария” каби Лотин америка ва италян сериалларини намойиш қила бошлади. Бу филмлар ўз драматургияси билан шууримизни банд қилган эди¸ деб эслайди Алихўжаев:

-Уларда ички драматургия бор эди. Уларда мафия¸ қулдорлик¸ синфий табақаланушувга нисбатан нафрат туйғуси бор эди. Ҳозир ҳеч нарса йўғу. Бугун кўрсангиз эртага эсдан чиқиб кетаверади. Кино бир асарга асосланади. Асар йўқ бўлса кино ҳам йўқ. Бу ўзбек киносининг касали - aсар йўқ¸ дейди Ўлмас Алихўжаев.

Бугун сериал халқимиз дардларини акс эттира олсагина узоқ умр кўради¸ дейди Шароф Убйдуллаев:

- Халқнинг чирсиллаб турган дарди¸ муаммоси бўлиши керак. Ишсизлигимиз¸мардикорлар ҳаëти¸маориф¸олий таълим соҳасидаги иллатларимиз. Халқимизнинг бугунги фожеаси акс этиши керак...

Кекса журналист бу гапларни айтаëтган маҳалда ўзбек томошабинлари навбатдаги корейс сериали қаҳрамони Тангемнинг кейинги тақдири нима бўлар экан¸ деб жамулжам бўлиб¸ экранга термулишмоқда.
XS
SM
MD
LG