Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:38

Скан Мультини ўлдиришда гумон қилинганлар ушланди


Ўзбекистонда истеъдодли режиссëр¸ продюсер ва клипмэйкер Искандар Салимовни ўлдиришда гумон қилинган икки киши ҳибсга олинган. Бу ҳақда “Press-uz.info” агентлиги милиция доираларидаги манбага таяниб маълум қилди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, “Скан Мулти” номи билан танилган марҳум режиссëрнинг қотиллари сифатида айбланаëтган шахслар асли қашқадарëликдир. Гумон қилинаëтганлардан бири аввал ҳам ўғирлик учун судланган.

Қўлга олиш чоғида гумон қилинаëтган шахсдан марҳум И.Салимовга тегишли “Samsung” DVD плейери, “Panasonic” радиотелефони ва “Seagate” компютери платаси ашëвий далиллар сифатида топилгани хабар қилинган.

Агентлик қидирув ишлари ҳали давом этади.

Марҳумнинг танишлари ҳар кунги терговлардан безор бўлганини ҳамда уларнинг овози эфирга узаталаётганда исмини айтмаслигимизни тайинлади. Салимовни ўлдирганликда гумон қилиниб¸ бир неча фуқаро қўлга олингани ҳақида маълумот тарқалибди. Сизлар эшитдингларми бу ҳақда¸ деб сўраймиз марҳумнинг танишларидан. Мана уларнинг жавоблари:

“Кеча уч нафар йигитни қўлга олишибди. Мен бу ҳақда аниқ маълумотга эга эмасман, тушдан кейин йигитлар билан учрашиб, кимлигини биламиз- да”, - дейди марҳумнинг яқинларидан бири.

Уларнинг айримлари гумонланувчи кишилар уйланангани ҳақида яқинда радиодан эшитганини маълум қилди.

Бу 23 июнь куни ўлдириб кетилган Искандар Салимовнинг танишлари эди.

Эслатиб ўтамиз, 23 июнь куни Тошкентда истеъдодли ўзбек кинорежиссёри, оператор ва продюсер, “Скан Мульти” тахаллуси билан машҳур бўлган Искандар Салимов танасининг 9 жойидан пичоқлаб кетилиши натижасида ҳалок бўлгани маълум бўлган ҳамда қотиллик юзасидан Ўзбекистон республикаси ЖКнинг 97 моддаси 2 қисми бўйича жиноий иш очилган эди.

Искандар Салимов 1978 йилнинг 25 январида туғилган . 1996 йилдан Ўзбекистон телевидениесида ижод қилиб¸ “Маданий сайр”, “Авлод”, “Компьютер-Азия”, “Клипомёт” каби кўрсатувларни тайёрлашда иштирок этган. 1997 йтилдан 2006 йилгача юзга яқин видеоклип суратга олган.

Бир муддат аввал марҳум “Хўжа Насриддин: ўйин бошланяпти”, деб номланган янги фантастик комедиясини тугатган ҳамда бир неча кун илгари унинг премьераси бўлиб ўтиши керак эди.

Бироқ премьерада қатнашиш кино муаллифининг пешонасига ëзилмаган экан.

Унинг яқинлари тез кунларда қотилларнинг номи ошкор этилиши ва уларнинг қонун олдида жавоб беришига умид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG