Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:31

Подмосковьедаги ёнғинда 6 ўзбекистонлик нобуд бўлди (ФОТО)


Ўзбекистонлик 3 аёл ва 3 эркак ёниб ҳалок бўлган уй. Фото Россия Тергов қўмитасининг Москва вилоят бошқармаси фотосурати.
Ўзбекистонлик 3 аёл ва 3 эркак ёниб ҳалок бўлган уй. Фото Россия Тергов қўмитасининг Москва вилоят бошқармаси фотосурати.

Москва область, Раменское туманида шахсий уйда содир бўлган ёнғинда 6 киши куйиб ҳалок бўлди.

Озодлик олган расмий маълумотларга кўра, нобуд бўлган уч эркак ва уч аёл - Ўзбекистон гражданларидир.

5 май, тонгги соат 4 атрофида Раменское туманидаги Дурниха қишлоғидаги шахсий уйлардан бирда чиққан ёнғин, Москва область Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, соат 6 ларда ўчирилган.

Россия Тергов қўмитасининг Раменское туман бўлими ходимлари томонидан уйда топилган олти жасаднинг ўлими юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 109- моддаси 3- қисми (“Икки ёки ундан ортиқ шахсни қасддан ўлдириш”) асосида жиноят иши қўзғатилди.

- Ёнғинни ўчириш пайтида олтита номаълум шахс - уч эркак ва уч аёл мурдаси топилди. Ёнғинга электр тармоғидаги носозлик сабаб бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, бинода қўшни давлат гражданлари бўлган 26 одам яшаб келган. Уларнинг Россияда легал-нолегал ҳолатда яшаётганлиги текширилади, деди Москва вилояи Тергов қўмитаси бошқармаси навбатчи офицери.

Аниқланишича, ҳодиса юсазидан суд-тиббий ва ёнғин-техник экспертизалар тайинланди.

Бинода изоляция ҳолатида бўлган ўзбекистонлик меҳнат муҳожилари яшаган
Бинода изоляция ҳолатида бўлган ўзбекистонлик меҳнат муҳожилари яшаган

Интернет тармоқларида ҳодиса жойидан олинган видеоёзувлар пайдо бўлди.

Раменское туман полиция бўлимининг исмини сир қолдиришни сўраган ходимларидан бири Озодлик билан суҳбатда нобуд бўлган аёл ва эркакларнинг барчаси Ўзбекистон ватандошлари экани, ўлганлардан бир нафарининг шахси аниқланмаганини маълум қилди.

Озодлик Раменское тумани, Дурниха қишлоғи, 96- а уйда нобуд бўлганларнинг шахсига оид маълумотларни суриштирмоқда.

Полиция тергов-суриштирув ишларини давом эттирмоқда. Тафтиш ишларига Москва вилояти прокуратураси ходимлари ҳам жалб қилинди. Ҳодиса жойига вилоят прокурори ўринбосари Сергей Рокитянский ва Раменский туман прокурори Андрей Даниловлар борди.

Озодлик ёнғинда оммавий равишда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари нобуд бўлган бошқа ҳолатлар борасида ҳам​ олдин хабар берган.

XS
SM
MD
LG