Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:34

Тошкент собиқ прокурори қариндошларининг уйида тинтув ўтказилгани тасдиқланди


Бош прокуратурада собиқ прокуратура амалдорлари устидан олиб борилаëтган тергов амалиëтлари марказида собиқ Бош прокурор Рашитжон Қодиров устидан очилган жиноий иш тургани айтилади.
Бош прокуратурада собиқ прокуратура амалдорлари устидан олиб борилаëтган тергов амалиëтлари марказида собиқ Бош прокурор Рашитжон Қодиров устидан очилган жиноий иш тургани айтилади.

18 июнь куни Ўзбекистон Бош прокуратураси Озодликка Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ 1-ўринбосари Мирағлам Мирзаев ва унинг яқинлари устидан очилган жиноий ишга оид айрим тафсилотларни очиқлади.

13 июнь куни Озодликда чоп этилган “Тошкент прокурори экс-муовинининг бойлиги қидирилмоқда. Қариндошлари уйида тинтув ўтказилди” мақолада Ўзбекистон Бош прокуратураси Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси мулозимлари Мирағлам Мирзаевнинг йигирмага яқин қариндоши уйида бир куннинг ўзида тинтув ўтказгани хабар қилинган эди.

Озодликка берилган ”Прокуратура органларининг собиқ амалдорлари устидан очилган жиноий иш бўйича Маълумотнома”да Мирағлам Мирзаев ва унинг хотини Муҳаббат Мирзаеваларнинг қариндошлари уйида тинтув ўтказилгани тасдиқланди.

"Ушбу жиноий иш Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бошқармаси томонидан олиб борилмоқда. Терговнинг Мирзаевлар оиласига оид эпизодида М.Мирзаев¸ М.Мирзаева¸ А.Мирзаев ва З.Иноғомов (М.Мирзаеванинг жияни) ушланган.

Жиноий иш доирасида Мирзаев ва Иноғомовлар оиласига қарашли турар-жой ва нотурар-жой объектларида тинтув ўтказилди¸ турли предметлар¸ ҳужжатлар¸ автотранспорт воситалари ва бошқалар олиб қўйилди.

Ҳозирда тергов давом этаëтганидан келиб чиқиб¸ мазкур жиноий ишга оид бошқа фактларни ошкор қилишнинг имкони йўқ"¸ дейилади Озодликка рус тилида юборилган маълумотномада.

Иноғомовлар оиласи

Ўзбекистон Бош прокуратураси Озодликка йўллаган расмий маълумотда¸ З.Иноғомовнинг ушлангани ва аниқ куни очиқланмаган тинтувнинг “Иноғомовлар”га қарашли объектларда ҳам ўтказилгани айтилади.

Маълумотномада ушланган З. Иноғомов кимлигига Мирағлам Мирзаевнинг хотини¸ “Юнусобод адвокатлар коллегияси” собиқ раҳбари Муҳаббат Мирзаеванинг "жияни" деб аниқлик киритган.

Озодлик билан суҳбатда Мирзаевлар ишининг айрим тафсилотларидан хабардор ҳуқуқ тизими мулозими¸ “Иноғомовлар оиласи” деганда Муҳаббат Мирзаеванинг учта жияни назарда тутилаëтганини билдирди.

“Бу уч ака-укани Тошкентда танимайдиганлар кам. Боситхон Иноғомов¸ Чирчиқ шаҳрининг собиқ прокурори. Унинг уйида ҳам тинтув ўтказилди¸ ҳозирча мамлакатни тарк этмаслик ҳақидаги тилхат билан очиқда юрипти. Иккинчиси¸ департаментнинг (Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти назарда тутилмоқда - таҳр.) Чилонзор¸ олдин Бектемир туманлари бўйича бошлиғи бўлган Зиëдулла Иноғомов. Бу одам ҳибсга олинган. Иноғомовлар учинчисининг¸ адашмасам¸ прокуратурага алоқаси йўқ. У бизнес қилиб келган”¸ деди Озодлик суҳбатлашган ҳуқуқ тизими мулозими шахси очиқланмаслиги шарти билан.

Зиëдулла Иноғомовнинг ҳибсда экани тасдиқланди

1 апрель куни Озодлик гаплашган прокуратура тизими мулозими Зиëдулла Иноғомовнинг 20 март куни ИИВ ўтказган махсус рейд давомида ушлангани ва мамлакатни тарк этмаслик тўғрисидаги тилхатга қўл қўйдирилгач¸ қўйиб юборилганини билдирган эди.

Бу мулозим тергов давом этаëтгани учун бу маълумотни исми очиқланмаслик шарти билан тақдим этди.

Айни пайтда микрофонсиз суҳбатда прокуратура ходими терговга қатнаб юрган Зиёдулла Иноғомовнинг орадан бир неча кун ўтиб ғойиб бўлгани ва "қаттиқ қидирилаëтганини" иддао қилган эди.

18 июнь кунги маълумотномадан З.Иноғомовнинг ушлангани ва эҳтиëт чораси сифатида ҳибсда сақланаëтгани англашилади.

Ўзбекистон Бош прокуратураси 23 мартда тарқатган расмий баёнотга кўра, Мирағлам Мирзаев, унинг хотини Муҳаббат Мирзаева ва уларнинг ўғли Абдурашид Мирзаевлар устидан Бош прокуратура собиқ Бош прокурор Рашитжон Қодиров устидан очилган жиноий иш доирасида “жуда кўп миқдорда пора олиш, бошқа мансабдорлик жиноятларини содир этганлик ҳолатлари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.”

Мирағлам Мирзаев ва унинг яқинлари

Узоқ йиллар расман Тошкент шаҳар прокурорининг 1-ўринбосари лавозимида ишлаганига қарамай¸ амалда бутун прокуратура тизимини бошқарувчи “ўзгармас ва қудратли” шахс сифатида ном чиқарган Мирағлам Мирзаев (лақаби "Антибиотик") президент Шавкат Мирзиëев 2017 йилнинг 9 февраль кунги селектор йиғилишида ИИВ ва прокуратура тизимларини танқид қилганидан бир неча кун ўтиб ишдан олинган эди.

Мирзаевнинг хотини Муҳаббат Ҳасанова (лақаби "Кардинал")¸ “Юнусобод адвокатлар коллегияси”ни бошқарган¸ МХХнинг собиқ раиси¸ генерал Рустам Иноятовнинг хотини Флора Иноятованинг яқин дўсти ва қариндошидир.

Мирзаевларнинг ўғли Абдурашид Мирзаев МХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳузуридаги Терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлинмасини бошқарган.

Мирағлам Мирзаевнинг укаси Мираъзам Мирзаевнинг ўғли Мансур Мирзаев (лақаби "Малыш") МХХнинг Тошкент вилоят бошқармаси ҳузуридаги Терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлинмасини бошқарган.

Тошкент мулозимлари¸ қолаверса Озодликка ўз ҳикоясини айтиб бераëтган тадбиркорлар МХХ собиқ раиси Иноятов қаноти остида иш юритган Мирзаевлар сулоласининг узоқ йиллар давомида МХХ¸ ИИВ¸ прокуратура ва ҳокимият амалдорларини террорда ушлаб¸ улардан мунтазам пора талаб қилиб келганлик баробарида¸ иши юришган тадбиркорларни аëвсиз қақшатиб келганини иддао қилишади.

Мирағлам Мирзаев ва оиласи ëпиқ ҳаëт кечиргани боис¸ уларнинг бирор бир фотосуратини ҳозирча очиқ манбалардан топишнинг имкони бўлмади.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG