Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:45

Коронавирус: Ўзбекистон халқаро парвозларни бекор қилди


Коронавирус туфайли Хитойдан эвакуация қилинган ўзбекистонликларни соғлиқни сақлаш ходимлари кутиб олган эди.
Коронавирус туфайли Хитойдан эвакуация қилинган ўзбекистонликларни соғлиқни сақлаш ходимлари кутиб олган эди.

Uzbekistan Airways авиаширкати ҳукумат Ўзбекистонда илк бор COVID-19 вируси аниқланганини эълон қилиши ортидан халқаро йўналишлар бўйича барча қатновларни бекор қилиш хусусида қарор қабул қилди. Ширкат сайтида маълум қилинишича, бу қарор шу йил 16 мартидан кучга киради.

Авиаширкат эълонида 16 март куни якуний қатнови амалга ошириладиган халқаро йўналишлар рўйхати берилган.

Uzbekistan Airways халқаро қатновларни тўхтатиш жорий йил 5 апрелигача режалаштирилганини маълум қилган.

Натижада ватанга қайтаётган юзлаб ўзбекистонлик аэропортларда қолиб кетгани айтилмоқда.

Озодлик “йўли унмаган” йўловчиларнинг баъзилари билан суҳбатлашди. Шунингдек, мигрантларга билет сотадиган тадбиркор ва учоқ ширкатлари ходимларига ҳам телефон қилиб, вазиятга ойдинлик киритишга уринди.

Бош вазир қарори билан парвозлар бекор қилинди

Олдинроқ Бош вазир Абдулла Арипов бошқарган комиссия йиғилиши ортидан қабул қилинган 10 банддан иборат қарорда 15 мартдан бошлаб Франция Республикаси, Испания Қироллиги, Буюк Британия ва Ўзбекистон ўртасида барча авиақатновлар тўхтатилиши айтилган эди.

Шунингдек бу қарор асосида Ўзбекистон Хитой, Жанубий Корея, Италия, Эрон, Франция ва Испанияни чеклов ўрнатилган давлатлар рўйхатига киритганди.

Рўйхатдаги давлатлар ватандошлари ва бу давлатларда доимий яшаш изни бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон ҳудудига барча турдаги чегара ўтказиш пунктлари орқали кириб келиши вақтинча тўхтатилади.

Дипломатларга эмас, мигрантларга тааллуқли

Ушбу чекловлар нисбатан оз сондаги дипломатик ва хизмат паспорти эгаларига тааллуқли эмаслиги қарорда айтилган. Айни пайтда, бу қарор ортидан юзлаб меҳнат мигрантлари ярим йўлда қолиб кетгани айтилмоқда.

Коронавирус боис карантин эълон қилинган ва кўплаб ишхоналар фаолияти тўхтаган Чехия¸ Россия , шунингдек Туркия каби мамлакатлардан уйига қайтаëтган меҳнат мигрантларининг баъзилари йўл бошида¸ баъзилари эса ярим йўлда қолиб кетганидан ташвишда.

Москвада ишлайдиган Мадина Озодлик билан суҳбатда ўз опасини 16 март куни аэропортга кузатиб қўйгани, аммо опаси Ўзбекистонга етиб бора олмаганидан ташвиш билдирди:

“Бугун тунги соат1 да опам учувди Ўзбекистонга. Эрталаб 8 00 да қўниши керак эди. Аниғини билолмаяпман, опам билан боғланолмадим. Қайтаришади шекилли. Киритишмаяпти деганди эрталаб гаплашганимда. Ҳозир мана пешин бўлди бедарак. Телефони ўчган. У ëқда қайнотаси кутиб, аэропорт эшиги олдида сарғайиб ўтирибди. Фарғонага учувди опам.Билолмаяпмиз, кийналиб кетдик . Авиокомпания ҳам аниқ бир жавоб айтмаяпти".

Озодлик бу муаммони ўрганиш учун аввалига Москвадаги Внуково кейин эса, Шереметьево аэропорти маълумотлар бўлими билан боғланди. Уларнинг айтишича, 16 март куни Ўзбекистонга иккита рейс бекор қилинган:

“Сиз айтган соат 1 даги рейс ҳам, тонги 7.30 даги рейс ҳам бекор қилинди. Қабул қилувчи давлат қарорига кўра рейслар бекор бўлди. Ўзингиз биласиз коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳолат бу”, - деди Шереметьево аэропорти ходими.

Айни шундай ҳолат боис, Туркиянинг Истанбул аэропортида ҳам “юзлаб ўзбеклар аросатда қолди”, деди ўзини Умар Тангриберганов деб таништирган урганчлик йўловчи. У Варшавадан учиб келгани ва навбатдаги учоқ билан Тошкентга учиб кетиши билетида ëзилганини айтаркан, деди:

“Икки кун бўлди йўлга чиққанимга. Аллақачон уйда бўлишим керак эди. Ҳеч ким аниқ жавоб бера олмаяпти".

"Билети бор ўзбеклар учади"

Чехияда меҳнат мигрантларига учоқ билетлари сотиш билан шуғулланадиган Муҳаммаджон Озодлик билан суҳбатда вазият йўловчилар айтганчалик ëмон эмаслигини таъкидлади:

“Мигрантларимиз асосан Россия ва Турк ҳаво йўллари орқали учади. Мана бугун Прага аэропортидан Истанбулга самолет учди. Ўзим бор эдим аэропортда. Кечқурун яна бир рейс бор. У ҳам ҳали қолдирилгани йўқ. Тушдаги бир рейс бекор қилинган. Ўша уча олмаган йўловчилар кейинги учоқда албатта учади. Истанбулдан эса барча ўзбекистонликларни йиғиб битта учоқда учиришади. Бу гапим 16 мартга, балки 17 га тааллуқли. У ëғини билмадим".

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:56 0:00
Бевосита линк


12 март куни Ўзбекистон Бош вазири имзолаган қарорда Ўзбекистон чеклов киритган давлатларда бўлиб турган Ўзбекистон ватандошларини заруратга кўра олиб келиш учун, белгиланган тартибда чартер рейслар ташкил этишга рухсат берилиши кўрсатилган.

Учиб келганлар 14 кун карантинга солинади

Қарорда айтилишича, чеклов ўрнатилган давлатлардан чартер рейслар орқали олиб келинган Ўзбекистон турғунлари Тошкент вилоятида жойлашган "Бўстон" санаторийси, "Энергетиклар сиҳатгоҳи" ва Тошкент шаҳрида жойлашган 6-шаҳар клиник шифохоналарида 14 кунлик карантинда сақланади ва бу давр ичида шифокорлар назоратида бўлади.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG