Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:49

Карантин чоралари. Ўзбекистон вирусга чалинганлик эҳтимоли борларни қандай изоляция қилди?


Тошкент вилоятида контейнерлардан қурилган карантин лагери. Фото Қурилиш вазирлигиники.
Тошкент вилоятида контейнерлардан қурилган карантин лагери. Фото Қурилиш вазирлигиники.

Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб халқаро транспорт алоқасини тўхтатиб, карантин эълон қилди ва бу мамлакатда COVID-19 юқтирганлик ҳолати илк марта қайд этилган 16 мартда рўй берди.

Ҳокимият идоралари шу заҳотиёқ барча вилоятларда карантин зоналари ташкил этиб, чет мамлакатлардан келаётганларнинг барчасини ўша зоналарга жўната бошлади. Одамлар қандай қилиб контейнер, казарма ва санаторийларга изоляция қилингани ҳақида “Озодлик” радиоси кузатувлари билан танишинг.

Контейнерлардаги карантин

Тошкент вилоятининг Ўртасарой қўрғонидаги контейнер жамлоғи Ўзбекистон чегараларини ёпгандан сўнг икки ҳафта ичида барпо қилинди. Қурувчилар дастлабки 8 кунда 1500 киши учун контейнерлардан жой ҳозирлади. Яна 8500 ўрин тайёрланяпти. Лекин қурилиш ишлари тугалланмасданоқ жамлоққа Ватанга қайтаётган меҳнат мигрантлари, сайёҳлар, талабалар – барча-барчасини жойлаштириш бошланди. Ўзбекистон ҳокимият идоралари коронавирус шусиз ҳам аҳолиси зич республикага дахл қилмаслиги ҳақидаги хомхаёлга бормади. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 1200 дан зиёд киши COVID-19 вирусини юқтириб, касаллангани аниқланди.

Мансур (бу кишининг илтимоси билан исми ўзгартирилди – таҳр.) хотини Зебо билан (бу аёлнинг исми илтимоси билан ўзгартирилди – таҳр.) Москвадан Тошкентга 22 мартда келди. Эр-хотин оёғи ерга теккизилмай контейнер жамлоғига жўнатилди. Улар Ўзбекистонга бир йилдан ортиқ вақтдан бери келмаган, аммо ватанга қўққисдан қайтишини кутмаган эди.

− Контейнер жамлоғи ташқи кўринишидан юк терминалига ўхшайди. Ҳаммаёқни одамлар яшаётган вагонлар босиб кетган. Уларни кўриб, ҳайратдан ёқа ушладим, − деди ўшанақа контейнерлардан бирида икки ҳафта яшаган Мансур.

Хотини Зебонинг айтишича, контейнернинг ичи 2 қисмга бўлинган. Ҳар бирида 4 тадан икки қаватли каравотлар ўрнатилган. Яна чойшаб, адёл, ёстиқ ва сочиқлар бор. Кондиционер ўрнатилган, телевизор, телефон ва электр чойнаги. Пластик идишларда тоза сув қўйилган.

Ҳаммасидан ҳам кўра сув бўлмаса-я, деб қўрққан эдим. Бироқ контейнерларда ванна хонаси: чаноқ, кўзгу, ҳожатхона ва душ ҳам бор экан.

− Ҳаммасидан ҳам кўра сув бўлмаса-я, деб қўрққан эдим. Бироқ контейнерларда ванна хонаси: чаноқ, кўзгу, ҳожатхона ва душ ҳам бор экан. Негадир крандан иссиқ ва совуқ сув билан бирга қум ҳам оқиб туради. Бизни тиш чўткаси, пастаси ва ҳожатхона қоғоз билан ҳам таъминлашди. Ҳатто шиппак билан қоғоз сочиқларгача бор эди, − дея ҳикоя қилади аёл.

Тошкент вилоятида контейнерлардан қурилган карантин лагери. Фото Қурилиш вазирлигиники.
Тошкент вилоятида контейнерлардан қурилган карантин лагери. Фото Қурилиш вазирлигиники.

Хоналар кондиционер билан иситилади. Лекин барча контейнерларда ҳам улар яхши ишлагани йўқ.

− Апрель бошида қор ёғди. Биз хоналарда жуда совқотдик. Иссиқ сув тўлдирилган пластик идишлар билан исинишга тўғри келди. Жамлоқда иситкичлар бор эди, аммо улар ҳаммага етмади. Контейнерлардаги тирқишлардан шамол кириб туради, − деди Мансур.

“Озодлик” радиоси ҳамсуҳбатлари тан олиб айтишича, контейнер жамлоғидаги кишиларга овқат доимий тарзда бериб турилган.

Картошка, гуруч, гўшт, макарон, қора буғдой (гречка). Шакар, чой, пишириқлар ҳар доим бор эди. Овқатни бир марталик идишларда олиб келиб, контейнерга кириш жойида қолдириб кетишар эди.

− Картошка, гуруч, гўшт, макарон, қора буғдой (гречка). Шакар, чой, пишириқлар ҳар доим бор эди. Овқатни бир марталик идишларда олиб келиб, контейнерга кириш жойида қолдириб кетишар эди. Фақат ичкарида овқатландик. Сабабсиз хонадан чиқиш мумкин эмас эди. Карантиннинг асосий шартига – тўлиқ изоляцияга – қаттиқ риоя қилинар эди, – дейди унинг хотини.

Гарчи суҳбатдошлар ноқулайлик бор деса-да, бундай жамлоқ ташкил этиш ғояси тўғри бўлганини айтади.

− Одамлар оқимини яна қандай қилиб изоляция қилиш мумкин? Агар хоналар совуқ бўлмаганда ва жамлоқни қўриқлаб турган ҳарбий хизматчилар ҳамма жойда ҳозир бўлиб турганида, ундан ҳам яхши бўлар эди, − дейди эр-хотин.

“Изоляция талабларига риоя қилинмади”

Ўртасаройдаги контейнер жамлоғи Ўзбекистондаги ягона карантин ҳудуди эмас. Одамлар Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳам ҳарбий казарма, болалар лагери, меҳмонхона ва санаторийларга жойлаштирилмоқда.

Бухородаги "Ситораи Мохи Хоса" сиҳатгоҳи. Бу ерга 247 киши карантинга жойлаштирлгани тўғрисида Озодлик хабар қилган.
Бухородаги "Ситораи Мохи Хоса" сиҳатгоҳи. Бу ерга 247 киши карантинга жойлаштирлгани тўғрисида Озодлик хабар қилган.

Ҳар жойдаги шароит ҳар хил. Муаллиф билан ҳамсуҳбат бўлган айримларнинг айтишича, шароит ҳар доим ҳам санитария ва эпидемиология талабларига жавоб бермайди. Карантин вақтида гигиена қоидаларига риоя қилмаслик ҳоллари ҳам учраб турибди.

Умумий ошхонада овқатландик, бир марта ишлатиладиган идишлар отлиққа ҳам йўқ эди. Ўлмас овқат: бир бўлак нон, бир бурда колбаса ва тухум.

‒ Биз Москвадан Тошкентга 21 мартда учиб келдик ва Тошкент вилоятидаги “Назарбек” санаторийсига жойлаштирилдик. Унинг биноси меҳмонхоналарга ўхшаш бир, икки, уч ва тўрт ўринли хоналардан иборат 6 қаватли бино экан. Лекин у ерда изоляция деган гап бўлмади! Умумий ошхонада овқатландик, бир марта ишлатиладиган идишлар отлиққа ҳам йўқ эди. Ўлмас овқат: бир бўлак нон, бир бурда колбаса ва тухум. Орамизда болалар, ҳомиладор аёллар ва диабетга чалинганлар бор эди. Норози бўлиб, яхшироқ овқатлантиришларини сўрадик. Санаторийни ҳарбийлар қўриқлаб тургани сабабли бизга сал бўлмаса, автоматлари билан таҳдид қилар эди, – дея гапириб берди Азиз (суҳбатдошнинг исми илтимоси билан ўзгартирилди – таҳр.).

Карантинга олинганлар сақланаëтган Чирчиқдаги "Сокол" лагеридан Озодликка келган сурат.
Карантинга олинганлар сақланаëтган Чирчиқдаги "Сокол" лагеридан Озодликка келган сурат.

Санаторийга ҳар куни янги одамлар олиб келиб жойлаштирилди. Улар овқатланаётган ошхонада жой етишмай қолди. Айрим санаторийда яшовчиларнинг жаҳли чиқиб, одамларни бир-биридан изоляция қилган ҳолда овқатлантиришни талаб қилди. Лекин талаблар эътиборсиз қолди.

Кейинчалик уяли телефонларимизни тортиб олишиб, ундан инфекция тарқалиши мумкинлигини айтишди. Мобил интернетни ўчиришди

‒ Биз ишонч телефонига қўнғироқ қилишга ҳаракат қилдик, лекин линиянинг у тарафида гўшакни ҳеч ким кўтармади. Кейинчалик уяли телефонларимизни тортиб олишиб, ундан инфекция тарқалиши мумкинлигини айтишди. Мобил Интернетни ўчиришди. Стационар телефон алоқаси ҳам яхши ишламаётган эди. Бизга инфекция юқтирган моллардай муносабат қилишди! ‒ дейди Дилмурод (бу кишининг илтимоси билан исми ўзгартирилди – таҳр.).

Суҳбатдошлар тан олишича, вазият жуда тез ўзгариб кетди, аксарият мамлакатлар ҳокимият идоралари унга тайёр эмас эди. Бироқ улар нима сабабдан “Назарбек”да карантиннинг бош шарти – изоляцияга риоя этилмаганига ҳайрон.

Санаторийда сурункали касаллиги бор кишилар, ҳомиладор аёллар ва кексалар кўп, диабетга чалинганлар бор эди.

‒ Санаторийда сурункали касаллиги бор кишилар, ҳомиладор аёллар ва кексалар кўп, диабетга чалинганлар бор эди. Барчасига алоҳида парвариш керак, лекин улар оддий дорилар билан ҳам таъминланмади. Бир кишининг умуртқа поғона чурраси оғриқ бериб қолди. Оғриқдан дод солди, аммо унга парацетамол билан валерьянкадан бошқа ҳеч нарса топиб бериша олмади, ‒ дейди Азиз.

Такрорий карантинга

“Назарбек”да икки ҳафта ушлаб турилган кишилар тез орада уйига жвоб берилишини кутиб турган эди. Лекин карантин чўзилиб кетди – санаторийдаги бир неча киши COVID-19 юқтиргани аниқланди.

‒ “Назарбек” санаторийсига жойлаштирилганимизнинг иккинчи куни коронавирус бор-йўқлигини аниқлаш учун биздан анализ олишди. Карантиннинг 12-куни иккинчи марта тест олиниб, яна 2 киши инфекция юқтиргани аниқланди. Бизга қўйилган ташхис тасдиқланмагач, 19-куни у ердан олиб чиқилдик. Ўша кунлар мобайнида умумий ошхонада овқатланишга мажбур бўлдик, ‒ дея жаҳли чиқади Дилмуроднинг.

Ҳозир “Озодлик”нинг иккала суҳбатдоши ҳам Ўртасаройдаги контейнер жамлоғида сақланмоқда. Уларнинг карантини 25 кунга чўзилиб кетди.

‒ “Назарбек”да бизнинг ҳаётимизни хатарга қўйишган экан. У ерда ҳеч қандай масофаланиш бўлмаган эди. Гигиена қоидаларига риоя қилинмади. Биз карантинда эмас, концлагерда ўтиргандек эдик, ‒ деди Азиз аламини яшира олмай.

Улар айни пайтда контейнер лагеридаги шароит яхшилигини, аммо муаммолар ҳам борлигини айтади.

‒ Бу ернинг овқатлари анча яхши. Изоляцияга амал қилинмоқда. Бироқ “Назарбек”да бўлгани каби сурункали касаллиги бор кишиларга дори-дармон йўқ, ‒ дейди Дилмурод.

Ўзбекистоннинг бош санитар врачи Нурмат Отабеков “Назарбек” санаторийси ҳақида ОАВ ва Интернетда пайдо бўлган хабарларга муносабат билдирди:

‒ Одамлар нега бизни қайта карантинга солишяпти, деб хафа бўляпти. Уларни биринчи карантин вақтида касаллик юқтирган деб ёзишяпти. Мабодо одам қалтис гуруҳ ичида бўла туриб, касаллик юқтирган бўлса, айбни ўзидан қидириши керак. Агар у хавфсизлик чораларига риоя қилиб, карантиндаги бошқа кишилар билан контакт қилмаганида, ўзини ҳимоялаган бўлар эди.

‒ Қаерда овқатланиш бизга боғлиқ бўлганда қани эди! Бизни ҳайвондай ошхонага қамаб овқатлантиришди. Қани, “ғинг” деб кўр-чи, ‒ жаҳли чиқади Азизнинг.

‒ Ҳокимият, қорнини, тўйғазяпмиз, эътироз билдирмаслик учун шунинг ўзи етарли, деб ўйлайди. Лекин ўзингга гаровга олингандай муносабат билдириб турилганда, руҳий жиҳатдан чидаш оғир, ‒ дея қўшимча қилади Дилмурод.

Казарма карантини

Хоразм вилоятининг Шовот шаҳридаги ҳарбий қисм ҳам карантин ҳудудига айлантирилган.

Россиядан чартер рейсда қайтарилган юзлаб ўзбекистонлик Хоразмдаги ҳарбий казарма ва санаторийда карантинга олинган.
Россиядан чартер рейсда қайтарилган юзлаб ўзбекистонлик Хоразмдаги ҳарбий казарма ва санаторийда карантинга олинган.

Чет эллардан келган кишилар казарма биноларига жойлаштирилди. Хоналарга икки қаватли каравотлар қўйилган.

‒ Одамлар бир-бирига яқин ётиб ухлашига тўғри келади. Овқатланиш – умумий ошхонада. Ҳожатхоналар олдида навбатда турганлар тиқилиб кетади. Бир душ хонасида ўртача 20 га яқин одам чўмилади. Канализация ёмон ишлайди. Ҳатто карантиндагиларга қаровчи кишилар ҳам на ниқоб таққан, на қўлқоп кийган, ‒ дейди ўзини Озод деб таништирган киши Озодликка.

У айтишича, бир ҳафтадан сўнг бинолардан бирида ваҳима бошланди.

Ўша ерда икки киши коронавирус юқтиргани аниқланди. У ерда яшаб турган барча кишилар бошқа жойга кўчирилди. Биз эса қолдик.

‒ Ўша ерда икки киши коронавирус юқтиргани аниқланди. У ерда яшаб турган барча кишилар бошқа жойга кўчирилди. Биз эса қолдик. Лекин ҳеч нарса ўзгармади. Ҳали ҳам умумий ошхонада овқатланяпмиз ва умумий ҳожатхонага кириб-чиқяпмиз, ‒ дейди Озод.

Сурхондарё вилоятида одамлар, асосан, санаторий ва меҳмонхоналарда карантинга жойлаштирилди.

‒ Бойсун шаҳрида одамлар “Омонхона” санаторийсига, Учқизил қўрғонида эса Семашко номидаги санаторийга жойлаштирилмоқда. Термиз шаҳридаги юқумли касалликлар шифохоналарида коронавирус юқтиргани аниқланган беморлар даволанмоқда, ‒ деди термизлик Мадина.

‒ Сурхондарёда карантиндаги кишилар умумий ошхонада овқатланади. Бир вақтда ўша ошхоналарда 200 гача одам йиғилиб қолади. Идиш-товоқ, ювиниш хонаси, ҳожатхона – умумий. У ерлар умуман дезинфекция қилинмайди. Ходимлар етишмайди, – дейди ўша ерда фаррош бўлиб ишлайдиган Ойдин (бу аёлнинг исми илтимоси билан ўзгартирилди – таҳр)

‒ Энди Ўзбекистонга келгач, фақат контейнер, казарма ва санаторийларга жойлашиш мумкин. Эътироз билдириб бўпсиз. Мамлакат хавфсизлиги яна нафақат шифокорлар, балки одатдагидай ҳарбийлар қўлида, ‒ ҳазил қилмоқчи бўлади Озод.

XS
SM
MD
LG