Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:37

Сирдарёда 57 яшар эркак 15 яшар ўқувчи қизни зўрлаганликда гумон қилинмоқда


Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Сирдарë вилоят, Ширин шаҳрида 57 яшар С.Р. ўз қўшнисининг уйига девор ошиб кириб, 15 яшар қиз Ж.Х ни калтаклаб, зўрлагани ҳақидаги ариза шаҳар Ички ишлар бўлимида қайдга олингани 3 сентябрь куни Озодликка маълум бўлди.

Қизнинг акаси Ëдгор 17 августда юз бергани айтилаётган бу воқеа тўғрисида эшитган заҳоти Россиядан қайтиб келган. Унинг Озодликка иддао қилишича, "зўравон қўшни ишни бости-бости қилишга уринмоқда".

Ширин шаҳар ИИБдан олинган маълумотга кўра, воқеа юзасидан терговгача дастлабки суриштирув бошланган.

Омбудсмен идорасининг Сирдарëдаги минтақавий бўлими ходимининг Озодликка айтишича¸ мазкур воқеа ҳуқуқий назоратга олинган.

ИИБ вакили қиз воқеа ортидан касалхонага ëтқизилганини ва воқеа юзасидан терговгача дастлабки суриштирув бошланганини 4 сентябрь куни Озодликка айтаркан, деди:

- Суриштирувни Ширин шаҳар ички ишлар бўлими катта терговчиси Достон Саломов олиб бормоқда. 1962 йилда туғилган¸ муқаддам судланмаган ва маҳалла масжиди ва МФЙдан яхши характеристикаси бўлган, ҳожилик мақомидаги гумонланувчига нисбатан ҳали эҳтиëт чораси қўлланилмади. 2004 йилда туғилган ўқувчи қиз Ж.Х. воқеадан сўнг 5 кун касалхонада врачлар назоратида бўлиб, ҳозир 9 синфда ўқишни давом қилдирмоқда.

Нима бўлган эди?

Воқеа гувоҳлари ва қизнинг адвокати гапларидан маълум бўлишича¸ 57 яшар С.Р. қўшни қизнинг уйда ëлғиз қолган пайтини аниқ билиб, девордан ошиб тушган.

Синглисининг айтганларига таяниб, Ëдгорнинг айтишича, қиз олдин калтакланиб, кейин ечинтирилган. С.Р.нинг ўзи ҳам шимини ечиб ташлаган. Воқеа устига келиб қолган онанинг эса, қўл-оëғини боғлаб, дўппослаб бошқа хонага олиб бориб устидан қулфлаб қўйган. Бақир-чақирни эшитиб етиб келган қўшнилар зўравонни қиз устидан ажратиб олишган.

Озодлик мухбири воқеа содир бўлган хонадон қўшниси (эркак киши) билан ҳам гаплашди. Қўшнининг айтишича, “ҳожи бобо қочишга уринган”:

- Қизнинг ота-онаси кар-соқов, ҳеч нарсани эшитмайди, деб ўйлаган бу ҳожи бобо. Биз устига кириб борганимизда қочмоқчи бўлди. Соқол қўйган кап-катта одам иштонсиз қочиб кетмоқчи бўлди. Биз милиса чақирдик. Ҳаммамиз тушунтириш хати ëзиб бердик.

Жинсий зўрлангани гумонланаëтган қизнинг адвокати Шерали Набиевнинг 4 сентябрь куни Озодликка билдиришича¸ қизнинг ўзи ва онаси гувоҳлик беришига қарамасдан, мазкур оғир жиноятни оддий безорилик деб малакалашга уриниш кетмоқда:

- Қизнинг уйига девор ошиб кириб, уриб-калтаклаб, ечинтириб зўрлаган. Буни қизнинг ўзи тушунтириш хатида ëзган. Воқеа устига келган онасининг тушунтириш хатида С.Р.нинг иштонсиз бўлиб олгани ва қизнинг беҳуш ëтгани ëзилган. Икки марта ҳажга борганини пеш қилган С.Р. докторлар ва ИИБ ходимларга босим қилиб, жавобгарликдан қутулиб қолиш ниятида. Шуни инобатга олиб қизнинг акаси Ўзбекистон Бош прокуратурасига ҳам ариза берди. Жиноят маҳаллий амалдорлар тарафидан бости-бости қилинишидан хавотирдамиз.

Мўматалоқ бўлган бадан ва қаттиқ стресс

Озодлик мухбири қиз олиб келинган Тез тиббий ëрдам станцияси врачи билан гаплашди. Врачнинг айтишича¸ қиз касалхонага келтирилганида баданида гематомалар бор, ўзи қаттиқ стрессда бўлган эди.

Озодликда қизнинг муолажа тарихи ëзилган 4042-4 рақамли ҳужжат нусхаси бор.

Бости-бости қилиш истаги

Касалхона врачининг Озодликка айтишича¸ зўрлангани ортидан касалхонага олиб келинган бемор ҳолатини дафтарга қайд қилиш чоғида қизни зўрлашда гумон қилинган отанинг ўғиллари етиб келиб “дафтарга қайд қилманглар” дея босим қилишган.

- Ҳожи аканинг икки ўғли намунали уй қурадиган катта тадбиркор. Яқинда биттаси медаль ҳам олди. Ўша куни келиб, дағдаға қилиб, врачлардан ҳолатни расмийлаштирмасликни талаб қилиб туриб олишди¸ деди Тез тиббий ëрдам станцияси врачи.

Зўрлангани иддао қилинаëтган қизнинг акаси Ëдгорнинг Озодликка айтишича¸ С.Р. нинг ўғиллари “аризани қайтариб ол” дея унга ва оиласига босим қилмоқда.

15 яшар қизни зўрлаганликда гумон қилинаётган С.Р. билан ҳам, унинг ўғиллари билан ҳам боғланишнинг, воқеанинг улар талқинидаги версиясини эшитишнинг имкони бўлмади.

Омбудсмен ​вакили: Воқеа назоратга олинди

Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсмен идорасининг Сирдарëдаги минтақавий бўлими ходими Гули Умаралиеванинг Озодликка айтишича¸ мазкур воқеа ҳуқуқий назоратга олинган ва гумон қилинаётган шахс, айби исотланса, қонун доирасида жавобгарликка тортилади.

XS
SM
MD
LG