Эл орасида “Тоштурма” номи билан танилган Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Марказий тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳбуслар айни кунларда муассасада сув таъминотида жиддий узилишлар бўлаётганлиги, хусусан суткасига атиги 4-6 соат сув берилаётганидан норозилик билдиришмоқда. Бу ҳақда адвокат Абдумалик Абдуллаев ўз телеграм-канали орқали маълум қилди.
Адвокат “Тоштурма”даги камераларда белгиланган меъёрдан ортиқ маҳбус сақланаётгани, маҳбусларнинг соғлиғи борасида етарлича қайғурилмаётгани, тиббий хизмат талаб даражасида йўлга қўйилмагани норозилик кўламини кучайтираётганини урғулаган.
“Шу муносабат билан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)ни зудлик билан юқоридаги ҳолатларни ўрганиб, тегишли муносабатини билдиришга чақирамиз”, деб ёзган адвокат А. Абдуллаев.