Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 04:47

"Ҳеч кимни айбламайман". Зеленский марказий осиёлик журналистлар саволларига жавоб берди


Украина президенти Владимир Зеленский. Харков, 24 май, 2024
Украина президенти Владимир Зеленский. Харков, 24 май, 2024

Украина президенти Владимир Зеленский Харковда Марказий Осиё журналистлари учун брифинг ўтказди. Хусусан, минтақа давлатлари раҳбарларининг сиёсати ва уларни тинчлик саммитига таклиф этиш ҳақида ўз фикрини билдирди.

Брифинг Россия вайрон қилган Харков биноларидан бирида бўлиб ўтди. Украина президенти ҳозирги геосиёсий вазият ва Марказий Осиё давлатларининг роли ҳақида гапирди.

ТИНЧЛИК САММИТИ ВА МАРКАЗИЙ ОСИЁ

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ташқи сиёсатда бетарафлик эълон қилганига қарамай, анчагина кремлпараст позицияни эгалламоқда, деган Владимир Зеленский.

“Раҳбарларингизда мувозанат йўқ. Менимча, улар кўпроқ Россия томонида – Кремлдан қўрқанлари учун", деди у.

Зеленский минтақа давлатлари раҳбарларини 15-16 июнь кунлари Швейцарияда ўтказилиши режалаштирилган тинчлик саммитига таклиф қилганини қўшимча қилди.

“Мен ҳеч кимни айбламайман. Биз танловимизни қилдик, курашяпмиз. Мени безовта қилаётган нарсалар ҳақида сўзламоқчиман. Мана бир мисол: биз тинчлик саммитини ўтказяпмиз, биринчи қадамларни қўйяпмиз. Уларда худди боладагидек беқарорлик бор, аммо уларни қўллаб-қувватлаш муҳим. Бу тўғри қадам. Улар ҳам тинчлик исташади. Улар уруш тарафдори эмас, албатта.

Мана, сизга бир мисол: биз раҳбарларни, мутлақо эркин, илгари бир столда ўтирмаган барча раҳбарларни таклиф қиламиз. Ҳар кимнинг ўз манфаати бор, кимдир санкция киритган, бошқалари эса йўқ. Биз барчани, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларини ҳам таклиф қилдик. Уларни ушбу саммитда кўришни истаймиз”, деди Зеленский.

Мирзиёев ташқи сиёсатни 19 йил бошқарган А. Комиловни нега ишдан олди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:23 0:00

Унинг фикрича, Швейцарияда ўтиши режалаштирилган Тинчлик саммити барча мамлакатлар раҳбарлари қўллаб-қувватлашига муҳтож.

“Бунинг нимаси қўрқинчли? Бу ерда ягона қўрқинчли нарса шундаки, [Россия Президенти Владимир] Путин у ерда бўлмайди. Тасаввур қилинг-а, Путин шуни деб Марказий Осиё давлатларидан бирига танклар билан ҳужум қила оладими? Йўқ. Бу етарли эмас. Қўшилмайдиганлар нимадан қўрқишади? Улар ниманидир йўқотишдан қўрқишади. Улар ҳатто бугунги Кремль билан муносабатларни бузиб қўйишдан ҳам қўрқишади. Бу урушни тугатишга ёрдам бермайди. Чунки тасаввур қилинг, давлатингиз, худо асрасин, бизнинг аҳволга тушиб қолса, сизнинг давлатингиз, халқингиз қўллаб-қувватламайдиган, қўллаб-қувватламаса ҳам, қўшилмаган давлатларга қандай қарайди?! Тасаввур қилинг-а, шундай тажовузкорга қарши урушда ёлғиз қоласиз. Менимча, бу заифлик. Биз Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ҳам келишини истардик”, деди Украина президенти.

15-16 июнь кунлари Италияда бўлиб ўтадиган Катта еттилик – G7 саммитидан сўнг Швейцарияда халқаро конференция ўтказилиши режалаштирилган. Умуман олганда, Швейцария 160 дан ортиқ давлат вакилларини таклиф қилган ва Россия таклиф қилинганлар орасида йўқ. Владимир Зеленский аввалроқ тушунтирганидек, Украина Москванинг жараённи бузишини истамайди. Россия вакиллари, унинг айтишича, кейинги босқичда воситачилар орқали жалб қилинади.

Москва, ўз навбатида, Швейцариядаги учрашувда, ҳатто таклиф қилинганда ҳам, қатнашмаслигини маълум қилди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия Украинанинг “тинчлик формуласи”ни муҳокама қилишга тайёр эмаслигини айтди. Украинанинг асосий шартларидан бири Россия қўшинларини Украинанинг бутун халқаро тан олинган ҳудудидан олиб чиқиб кетишдир.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Швейцарияга келиш-келмаслиги ҳозирча номаълум.

МУСТАҚИЛЛИК ҲАҚИДА

Владимир Зеленский Марказий Осиёдан келган журналистлар саволларига жавоб берар экан, суверенитет масаласини кўтарди.

“Биз ҳозир мустақиллик учун курашнинг энг оғир йўлидан ўтмоқдамиз. Бу фақат тил, маданият ва ҳоказолар ҳақидаги баландпарвоз сўзлар эмас. Мустақиллик, онгингизда бўлади, шунда сиз эркин одамсиз. Бу жуда муҳим: қандай яшаш, кимни севиш, қаерда яшаш, қаерда ишлашни ўзингиз танланг. Бу жуда муҳим – эркинлик. Менимча, бу мустақилликка олиб борадиган йўлдир.

Россия-Ўзбекистон: Мирзиёев Путинга қучоқ очди, Рамзан куёвлар зиёфатида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:44 0:00

Сизга бу йўлни босиб ўтишни маслаҳат бераман, шунда бугунги украиналиклар каби оғриқли кураш олиб боришга тўғри келмайди. Ўзингизни дўстлик ва ҳурматдан бошқа нарсага боғламанг, босим ўтказадиган, қарор қиладиган "катта оға"нинг кичик қисми бўлманг", деди Украина раҳбари.

Унинг фикрича, мустақиллик иқтисодий тараққиётнинг асосий омилларидан бири бўлиб, бунинг учун катта табиий ресурсларга эга бўлиш шарт эмас.

“Ҳамма мамлакатлар ҳам катта пул келтирадиган қазилма бойликлари билан мақтана олмайди. Шундай давлатлар борки, фойдали қазилмалар ва энергия ресурсларисиз ҳам технологик жиҳатдан дунёда илғор. Чунки улар мустақил. Улар нима бўлишидан қатъи назар, пул топа олади. Улар биринчи навбатда ўз халқига – таълимга, эркинлигига, одамларнинг қулай яшаши ва ишлашига, ўз фуқаролигини, паспортини, байроғини ҳурмат қилишини таъминлаш учун куч сарфлайди”, деди Владимир Зеленский.

МАРКАЗИЙ ОСИЁ НEЙТРАЛЛИГИ

Минтақадаги деярли барча давлатлар Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейинги дастлабки кунлардаёқ нейтрал позициясини эълон қилди.

2022 йилда Россия босқини бошланганидан бир ҳафта ўтиб, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Москва ва Киевни музокарага чақирди. Кейин Остонадан Украина мустақил ва ҳудудий яхлит давлат бўлиб қолиши кераклиги ҳақидаги сўзлар айтилди. Қозоғистонда уруш бошиданоқ «уруш» деб аталади ва улар Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари ҳурмат қилинишига ваъда бериб келишади.

2022 йил февраль ойида Қирғизистон ҳам можарони тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори эди. 2022 йил апрель ойида президент Садир Жапаров Украинадаги урушни “махсус операция” эмас, балки «уруш» деб атади. Жапаров, шунингдек, Қирғизистон Киев ва Москва ўртасидаги можарода бетарафликни сақлашини таъкидлади.

2022 йил 25 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин шу мавзуда телефон орқали мулоқот қилди. Бир кун ўтиб Мирзиёев матбуот котиби ўз баёнотида Ўзбекистон Россия ва Украина ўртасидаги можарода бетараф позицияни эгаллашини таъкидлади.

Тожикистон расмийлари Украинадаги уруш ҳақида илк бор 2023 йил февралида изоҳ беришган.

ЭКСКЛЮЗИВ: Мирзиёев. Қрим. Тоштурма
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:24:43 0:00

Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сирожиддин Муҳриддин Душанбе урушни тезроқ тугатиш тарафдори эканини айтиб, Тожикистон анъанавий тарзда ҳам Россия, ҳам Украина билан яхши муносабатларга эга эканини таъкидлади. Шунингдек, у Россиядаги тожикистонликлар жанговар ҳаракатларда қатнашишига қарши эканини таъкидлади.

Туркманистон ташқи сиёсат масалаларида деярли гапирмайди: мамлакат расман 20 йилдан ортиқ вақт давомида бетарафликни сақлаб келмоқда. Бироқ маҳаллий ОАВ мунтазам равишда Ашхобод Украина уруши борасида Россияга мойиллиги ҳақида хабар бермоқда.

«Озодлик» радиоси туркман таҳририяти журналистлари ёзишича, туркман расмийлари Ғарбни Украинада урушни авж олдиришда айблашган.

Форум

XS
SM
MD
LG