Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 04:54

Туркманистонда “ҳожатхонада Бердимуҳаммедов сурати босилган газетадан фойдаланганлар” қидирилмоқда


Туркманистонинг Гумдаг шаҳарчасида участка нозирлари президент Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг сурати бўлган маҳаллий газеталардан ҳожатхона қоғози сифатида фойдаланганларни қидира бошлади, дея хабар қилди “Озодлик” радиосининг туркман хизмати айрим ОАВларга таяниб.

Участка нозирлари хусусий ҳовлиларга кириб "қонунбузарларни" топиш мақсадида ҳожатхоналарни текшириб чиқишмоқда, агар шу каби ҳолат аниқлангудек бўлса, аввалига уларга огоҳлантириш берилади.

Шунингдек, участка инспекторлари президентнинг ифлосланган суратини турар-жой мавзелардаги чиқиндихоналардан ҳам қидиришмоқда. Ҳар бир чиқиндихона учун биттадан шахсий назоратчи бириктирилган, улар чиқиндиларни бирма-бир текшириб газеталардаги ифлосланган суратни топишлари, бу чиқинди чиққан уйни ва хонадонни аниқлашлари ва аниқлаганларидан сўнг бу ҳақда тегишли идораларга маълумот беришлари керак бўлади.

Март ойида Озодлик радиоси Дашоғуз вилоятининг Гўрўғли туманида ҳожатхонасида президент сурати акс этган газета топилгани учун мактаблардан бирининг директори мансабидан вақтинча четлаштирилгани ҳақида маълум қилган эди. Кейинчалик директор “вазифасини бажара олмагани учун” мансабидан озод қилинди. Шундан сўнг хавфсизлик хизмати бирор бир огоҳлантиришсиз бюджет ташкилотлари ходимларининг уйларига кириб ҳожатхоналарни текшира бошлашди. Озодликнинг Дашўғуздаги манбаси ҳожатхоналарда газеталардан фойдаланган “камида 10 нафар давлат хизматчисининг ишдан бўшатилгани” ўзига маълум эканлигини билдирди.

Минтақа амалдорлари изоҳ беришдан воз кечишди.

Президент Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг суратлари Туркманистондаги барча босма нашрларнинг катта қисмни эгаллайди.

XS
SM
MD
LG