Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 04:42

"Ўзбекконцерт" мулозими: Мирзиëевни мақтаб куйлаш - "лаганбардорлик эркинлиги" (ВИДЕО)


Шавкат Мирзиëевга бағишлаб реп айтган Шуҳрат Халилов.
Шавкат Мирзиëевга бағишлаб реп айтган Шуҳрат Халилов.

Шу кунларда Истанбулдаги тунги клубларда ишлаëтганини айтган 29 яшар тошкентлик репчи Шуҳрат Xалилов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевни улуғлайдиган ҳаваскор клипни Youtube порталига қўйди.

Ўзбекистонлик репер Шахриëр эса Тошкентда ўрнатилган энг катта мамлакат байроғи остида Мирзиëев расми туширилган майкани кийиб¸ “ўзи мансуб бўлган авлод Мирзиëвни қўллашини реп тарзида изҳор қилди.

"Ўзбекконцерт" мулозими Озодлик билан суҳбатда “махсус комиссия изнисиз давлат рамзларини қўллаб¸ президент ҳақида қўшиқ куйлаш”га рухсат йўқлигини таъкидлади.

Президент ҳақида реп куйлаш орзусида бўлан Шуҳрат Халилов бу идеяси билан "Ўзбекконцерт"га боргани, аммо рад жавоби олганини айтади:

- "Ўзбекконцерт"агилар менинг президент Мирзиëевни мақташ борасидаги иштиëқимни тўғри тушунишмади. Салбий фикр билдириб¸ даров рад қилишди. Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситаларига шу идея ҳақида ëзсам¸ мени блоклаб қора рўйхатга тиқиб қўйишди. Ахир президентни мақташ менинг конституцион ҳуқуқимку¸ яхши одамнинг қилган ишларини мадҳ қилсам нимаси ëмон? Шу боис мен ҳеч кимдан сўрамасдан, жонажон президентимизни мақтаб реп тўқидим¸ дейди репер.

“Макроиқтисодиëт¸ инвестиция ” каби сўзлар йиғиндисидан таркиб топган реп қўшиқни Халилов Озодлик микрофонига айтди:

Оғир жудоликдан сўнг

Гангиб қолгандик мудом

Топилди бу юртнинг эгаси

Худодан иъном

Устозига содиқ чинакам ворис

УзЛиДеп етакчиси сайловда ғолиб

Шубҳасиз виртуал қабулхона

Селектр ва ислохот

Инсон манфаатлари

Ҳамда халқ билан мулоқот

Эркин иқтисодий зона¸

инвстиция хорижий

Бешта устивор йўналиш

маҳаллий минтақавий...

(қўшиқ матни шундай сўзлар билан анча давом этади)

Шавкат Мирзиëевга бағишлаб реп айтган Шуҳрат Халилов
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:55 0:00

Бу қўшиқни ижрочининг изни билан “Ўзбекконцерт” ташкилотининг Тошкент шаҳар бўлимидаги мулозимига эшиттириб бердик.

Мулозим бу қўшиқнинг “ўта савиясиз” эканлиги ва суратга олинган клип “жуда ибтидоий ва ҳаваскорликдан ҳам паст даражада монтаж қилинганлигини” айтди.

Мулозим бу клипни “ҳатто комиссия кўригидан ўтказмай корзинкага ташаворса бўладиган" саëз нарса деб атади.

“Ўзбекконцерт” мулозими Озодлик билан суҳбатда суҳбатда қўшиқчи Дилфуза Исмоилованинг 2017 йили клип қилган "Оллоҳнинг ердаги сояси - Султоним омон бўлсин" деган қўшиғи раҳбарият тарафидан ўта салбий қабул қилинганлиги бошқа қўшқичиларга дарс бўлиши кераклини айтади:

- Булар эркинлик деган нарсани фақат лаганбардорлик эркинлиги деб тушуниб олмоқда. Эстетик савия¸ адабиëт¸ шеърият қоидаларига риоя қилиш керак. Бу цензура эмас балки юксак санъат тақазо қиладиган талаблардир¸ дейди ўзи исмини айтмаган “Ўзбекконцерт” мулозими.

Мирзиëевга реп қўшиқ тўқиган Шуҳрат Халилов ифода эркинлиги нуқтаи назаридан келиб чиқиб ҳукуматдан изн олмасдан Мирзиëеввни мақтаганини айтади:

-“Ўзбекконцерт”нинг Дилфуза Исмоилова борасидаги танқидига 100 фоиз қўшиламан. Ҳақиқатдан ҳам лаганбардорлик миқдори кўпайиб кетган. Мирзиëевни жиддий мақташ лозим. Мен бунга ўз қўшиғимда муваффақ бўлдим. Менинг ҳукуматдан ва Мирзиëевдан таъмам йўқ. Фалончи шеър айтиб президентдан “Спарк” машина олибди¸ дейишади. Мени бундай таъмам йўқ¸ лекин тақдирлашса мамнун бўлардим. Мақсадим юртбошимга елкадош бўлиш¸ дейди суҳбатдош.

Ўзбекистон телеканалларида раҳбар лавозимда ишлайдиган журналистга кўра¸ очиқчасига президентни мақтайдиган ва лаганбардорлик қилинган лавҳаларни эфирга узатмаслик бўйича топшириқ бор.

"Масалан¸ ўтган ой шоир Мурод Раҳмон Мирзиëевга мақтов ғазали ëзиб келганида МТРК каналида муҳаррири уни орқасига қайтариб юборган эди"¸ дейди шахси очиқланмаслигини сўраган мулозим.

Каримов даврида чегараланган маддоҳлик

Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси аъзоси¸ мусиқашунос Равшанбек Матжоновнинг Озодлик мухбирига айтишича¸ “Каримов даврида мадҳия қўшиқлар яратиш рағбатлантирилмаган”:

- Асосий телерадиоканалларда ва катта саҳналар репетуарида очиқдан-очиқ мадҳия қўшиқлари бўлмаган. Ўз вақтида президент матбуот котиби бўлган Мурод Муҳаммад Дўст ва кейинчалик давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаган Хайриддин Султонов бу ишни деярли тақиқлаб қўйган эди. Албатта, баъзи ҳаваскорлик чиқишлари бўлган¸ лекин улар остона ҳатламаган. Масалан, Юлдуз Усмонованинг Каримовга аталган “Самарқанд” деган қўшиғи бир марта ресторанда айтилган¸ холос. Кейин админстратор бунинг учун ҳайфсан олган эди ¸ дейди суҳбатдош.

Унга кўра¸ Каримов даврида нафақат президент¸ балки бошқа мулозимларни мақтаб қўшиқ айтишга ҳам норасмий тақиқ бўлган:

- Зеромакс раҳбари Миродилбойга бағишлаб қўшиқ айтган ашулачи Оролмирзо Сафаров кўзи ожиз бўлгани боис қаттиқ жазоланмади. Лекин таниқли қўшиқчилар лицензияси олиб қўйилишдан қўрқиб, мақтов жанридан четда юрган, дея эслайди мусиқашунос.

XS
SM
MD
LG