Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 04:49

Ғўзапоя учун пахта чопган аёллар шундан ҳам маҳрум бўлмоқда


Фақат ғўзапоя учун ишлаган ангорлик аёллар шундан ҳам маҳрум этилганига норозилик билдириб, ҳокимликка борди
Фақат ғўзапоя учун ишлаган ангорлик аёллар шундан ҳам маҳрум этилганига норозилик билдириб, ҳокимликка борди

Сурхондарё вилоят Музработ туман ҳокимлигига 20 октябрь куни ўндан ортиқ пахтакор аёл шикоят қилиб борди.

Ангор туманидан келиб Музработ туманидаги фермер ерида ишлаган бу аёллар, иш ҳақи ўрнига ваъда қилинган ғўзапоядан ҳам маҳрум бўлаётганидан ҳокимликка арз қилди.

Аёллар ишлаган пахтазорнинг жўяк ораларига буғдой экилиши сабабли бу муаммо келиб чиқди.

Туман ҳокими ўринбосари бу муаммони ҳал қилишини Озодликка айтди.

Сурхондарёда фақат ғўзапоя учун пахта чопган аёллар шундан ҳам маҳрум бўлмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:58 0:00
Бевосита линк

Ангор туманидаги Навшаҳар маҳалласидан бўлган ўндан ортиқ пахтакор аёл 20 октябрь куни эрталаб Музработ тумани ҳокимлигига иш ҳақлари бўлган ғўзапоясидан маҳрум қилмасликни сўраб арз қилиб борди.

Бу аёллар тахминан 10 километр масофадаги қўшни Музработ туманидаги “Худойбердиев Ҳайдар полвон” фермер хўжалигига мавсумий ишчи бўлиб ёлланган.

Пахтакор аёллар фермер еридаги ғўзани чопиқ, ягана, чеканка қилиши ва бу меҳнати эвазига фақат ғўзапоя олиши ҳақида оғзаки шартнома қилган.

Фақат ғўзапоя учун ишлаган ангорлик аёллар
Фақат ғўзапоя учун ишлаган ангорлик аёллар

Аёлларнинг айтишича, туман ҳокими ўринбосари Акмал Бозоров уларни қабул қилиб, алмашлаб экиш дастури бўйича фермернинг ерига буғдой экилиши шартлиги ва бошқа муаммоларни фермернинг ўзи билан ҳал қилишларини айтган.

Озодлик билан суҳбатлашган, исми сир қолишини сўраган аёллардан бирининг айтишича, улар йил бўйи қилган меҳнатлари эвазига бериладиган ғўзапоядан ҳам маҳрум бўлиб қолмоқда:

- Биз апрель ойидан бошлаб пахта ерини аренда олиб ишладик. Масалан, мен 12 эгат олиб ишлаганман. Ишлаган ҳақимизга пул олмаймизда, ўтинини оламиз, деб фермер билан келишганмиз. Шу кунгача ғўзасини чопиқ қилдик, ягана қилдик, пахтасини тердик. Энди эса, ҳоким бу ерга буғдой экасан, деяпти. Буғдой экса ғўзапояни корчовка қилиб бўлмайди, ярим белидан ўриб олиш эса ҳам меҳнат, ҳам баракаси йўқ. Фермер эса, менга ҳоким шундай буйруқ берган, менинг қўлимдан ҳеч нарса келмайди, хафа бўлманглар деди, дейди пахтакор аёл.

Ангор туманининг Навшаҳар қишлоғида яшайдиган бошқа аёл ҳам тўрт боласини ташлаб баҳору ёз биргина ўтин учун фермернинг ерида меҳнат қилганини айтади:

- Баҳордан ягана қилдик, чопиқ қилдик, чеканка қилдик. 50-60 градус иссиқларда ишладик. Мана пахтани ҳам бўлдириб бердик. Бир сўм пул олганимиз йўқ. Мен ижарага олиб ишлаган еримдан ўн тележка ғўзапоя чиқади. Ҳамма умидимиз шундан эди, уни ўзимизга ишлатиб, ортиқчасини сотиб кун кўрамиз дегандик. Энди эса шу сўнгги насибамизни ҳам тортиб олишяпти, дейди ангорлик аёл.

Музработ туманидаги “Худойбердиев Ҳайдар полвон” фермер хўжалиги раҳбари Шопўлат Худойбердиев Озодлик билан суҳбатда ҳақиқатан ҳам мавсумий ёлланма ишчилар фақат ғўзапоя учун ишлаганини ва бу муаммони ҳал қилиш йўлини топганини айтди:

- Ҳозир улар келишган эди, шароитини қилиб жўнатиб юбордим. Буғдой экилмайдиган ердан уларга эгат ажратиб бердимда, буғдой экиладиган пахтазор ўзимга қоладиган бўлди. Бу ер размешениега тушиб қолди, ушанга шундай ҳолат бўлди. 17 нафар арендаторим бор. Ҳаммаси тегишли ғўзапоясини олади, деди Шопўлат Худойбердиев.

Музработ тумани ҳокими ўринбосари Акмал Бозоров Озодлик билан суҳбатда пахтакор аёллар муаммоси ҳал қилинишга ваъда берди:

- Бу ер размешение бўйича ғўза қатор орасига буғдой экилишга тушган. Опалар билан биз гаплашдик. Улар ҳақиқатан ҳам норози. Ҳозирча улар фермер билан келишолмай турибди. Бу масалани ҳал қиламиз, деди Акмал Бозоров.

Ўзбекистонда фермерларнинг ишчиларга маош тўлаш қудрати йўқлиги боис, баъзи ҳудудларда ёлланма ишчилар фақат ғўзапоя учун йил бўйи фермерлар даласида меҳнат қилади.

Фермерлар иш ҳақи учун ажратилган маблағни банклардан нақд пул шаклида ололмаётганидан ҳам шикоят қиладилар.

XS
SM
MD
LG