Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 04:53

Чимкентдаги Остона проспекти Назарбоев дея ўзгартирилади


Олмаотадаги Фурманов кўчаси ҳам Назарбоев дея ўзгартирилди.
Олмаотадаги Фурманов кўчаси ҳам Назарбоев дея ўзгартирилди.

Жанубий Қозоғистон вилояти депутатлари Чимкент шаҳридаги Остона проспектини президент Нурсултон Назарбоев проспекти деб ўзгартириш борасидаги таклифни қўллаб-қувватлади.

“Нур Отан” партиясининг Чимкент шаҳридаги филиали раиси Умирзақ Мелдехановнинг айтишича, шаҳардаги марказий кўчалардан бирини мамлакатнинг амалдаги президенти номи билан аташ тўғрисидаги ташаббус Жанубий Қозоғистон вилояти Маслаҳатининг давлат-ҳуқуқий масалалар ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш бўйича доимий комиссияси ҳамда маҳаллий депутатлар томонидан илгари сурилди.

Мазкур таклиф Маслаҳатнинг навбатдан ташқари сессиясида Мелдеханов томонидан янгради. Унинг сўзларига кўра, сессияда иштирок этган депутатлар бу таклифни “бир овоздан” қўллаб-қувватлаган. Ҳозирча бу таклиф қачондан амалга кўчиши номаълум.

Ўтган ойда Олмаотадаги совет давридан бери ўзгармай келаётган Фурманов кўчаси Назарбоев кўчаси дея ўзгартирилган эди. Олмаотадаги марказий кўчалардан бирини “кўп сонли аҳолининг таклифига биноан” ўзгартириш борасидаги қарор Қозоғистонда 1 декабрь куни нишонланадиган Биринчи президент куни арафасида қабул қилинди.

22 декабрь куни президент Нурсултон Назарбоев Остонада давлатга қарашли ОАВ вакиллари билан йил якунларига бағишланган ёпиқ эшиклар ортида ўтказган учрашувида “маҳаллий расмийларнинг қарорига биноан” кўчаларнинг ўз номига қайта ўзгартирилаётгани ва ҳайкаллар қўйилаётганини “беъманилик” деб атади.

XS
SM
MD
LG