Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 04:52

Бердимуҳаммедовга Ашхободда ҳайкал ўрнатилди


Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедовга Ашхободда илк ҳайкал ўрнатилди.

Ашхободда Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедовга ўрнатилган илк ҳайкалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Бошдан-оёқ оппоқ рангда бўлган ҳайкалда Бердимуҳаммедов туркман миллий либосида бўлиб, от устида ўтириб, ўнг қўлини баландга кўтарган ҳолатда тасвирланган.

Ҳайкал Ашхобод бадиий музейида ўтказилган гуллар кўргазмасида жамоатчиликка намойиш қилинган.

Собиқ Туркманбоши, марҳум Сапармурод Ниёзов ҳам тириклигидаёқ ўзига 95 метрлик баландликдаги олтин билан қопланган ҳайкал ўрнатган эди.

Туркманистонда 12 феврал куни ўтказилган президент сайловида¸ Марказий сайлов комиссияси Бердимуҳаммедов сайловчиларнинг 97,14 фоиз овозини олиб, етти нафар рақиби устидан ғалаба қозонганини эълон қилган эди.

Қисқа муддат ичида ўз салафи марҳум Сапармурод Ниëзов шахсига сиғиниш унсурларини йўқ қилган Қурбонқули Бердимуҳаммедов¸ мустақил кузатувчиларга кўра¸ унинг ўрнига ўз шахсига сиғинишни кучайтирмоқда.

Дунë давлатларидаги демократия ва инсон ҳақлари вазиятини тадқиқ қиладиган халқаро ташкилотлар Туркманистонни инсон фундаментал ҳақлари энг қўпол тарзда топталаëтган Шимолий Корея билан бир қаторга қўйиб келмоқда.

Бу ерда бир қанча омиллар бор эканлигини таъкидлаган сиëсатшунос Камолиддин Раббимов "Туркманистонда шаклланган сиëсий маданият, маълум бир сиëсий тафаккурни эслаб ўтиш керак" дейди.

Қуйида Камолиддин Раббимов билан суҳбатни тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:43 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG