Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 04:57

Бердимуҳамедов “Туркманистон қаҳрамони”га айланди


Туркманистон парламенти депутатлари бугун бир овоздан мамлакат президенти Қурбонқули Бердимуҳамедовга “Туркманистон қаҳрамони” унвони беришга қарор қилдилар.

Парламент спикери Акжа Нурбердиева 60 ëшдан ошган 600 аъзодан ташкил топган Оқсоқоллар кенгаши Туркманистон мустақиллигининг 20 йиллиги арафасида Бердимуҳамедовга шундай мукофот бериш ташаббуси билан ўртага чиққани ва депутатлар бу таклифни бир овоздан маъқуллаганини маълум қилди.

Қисқа муддат ичида ўз салафи марҳум Сапармурод Ниëзов шахсига сиғиниш унсурларини йўқ қилган Қурбонқули Бердимуҳамедов¸ мустақил кузатувчиларга кўра¸ унинг ўрнига ўз шахсига сиғинишни кучайтирмоқда.

Айни шу Оқсоқоллар кенгаши қарори билан марҳум туркманбоши ҳам уч марта “Туркманистон Қаҳрамони” унвонига соҳиб бўлган эди.

XS
SM
MD
LG