Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 04:52

Пахта-2019: Ҳарбий институт курсантлари икки ойдан бери ҳақорат ва таҳдидлар остида пахта термоқда (ВИДЕО)


Иллюстратив сурат (Шовотдаги ҳарбий қисм аскарлари пахта термоқда)
Иллюстратив сурат (Шовотдаги ҳарбий қисм аскарлари пахта термоқда)

“Холиков Йўлдошнинг сўкинишларидан, унинг қадр-қимматимиз, инсоний ҳуқуқимизни топташидан чарчадик. Муносиб чора кўрилишини хоҳлаймиз. Бундай хатти-ҳаракатлар президент сиёсатига ҳам қарши кетиш ҳисобланади. Ёрдам беринглар!”

Бу мурожаат Озодликка Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти курсантларидан келди.

Икки ойдан бери Сирдарёда пахта тераётганини ёзган талабалар Озодликка видео ҳам тақдим этди. Видеода олийгоҳ раҳбарларидан бири талабаларни бўралаб сўкаётгани, уларни ҳақорат қилаётгани акс этган.

Курсантларнинг айтишича, видеода уларни сўкаётган эркак институт ректорининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосаридир.

Икки ойдан буён Сирдарё вилоятида пахта тераётган Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг талабалари олийгоҳ раҳбариятининг қўпол муносабатидан Озодликка шикоят қилишди:

“Биз Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг курсантларимиз. Ёрдам беринглар”, дея курсантлар Озодликка бир видеони жўнатган.

Афтидан яширинча олинган видеода бир эркакнинг курсантларни бўралатиб сўкаётгани акс этган.

“Бажармасанг, Ойша холангникига тиқаман сука.

Ёзиб оласанми, энангга айтасанми, бувингга айтасанми?

Қўт..ғимни бошига бор, нах…, сука, бл…дь

Бор айт, урод, д…баеб,

Кўтингга тиқасан, сука, г..дон, б..ядь,

Эшшак, б..ядь, сука”

Қарийб 2,5 дақиқалик видео давомида бу каби сўкишлар ўнлаб марта такрорланади.

Ҳарбий талабалар пахта теримида таҳқирланди, уларга таҳдид ҳам қилинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:14 0:00

Видеони жўнатган курсантлар иддаосига кўра, видеода уларни сўкаётган эркак институт ректорининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Йўлдош Холиқов бўлади.

“Холиков Йўлдошнинг сўкинишларидан, унинг қадр-қимматимиз, инсоний ҳуқуқимизни топташидан чарчадик. Муносиб чора кўрилишини хоҳлаймиз. Бундай хатти-ҳаракатлар президент сиёсатига ҳам қарши кетиш ҳисобланади. Ёрдам беринглар!”, дейилади мазкур олийгоҳ талабалари томонидан Озодликка йўлланган мактубда.

Йўлдош Холиқов экани айтилаётган шахс видео давомида пахта режасини бажара олмаган талабаларни олийгоҳдан ҳайдаш билан таҳдид қилади:

“Тур йўқол бу ердан, борингдан йўғинг яхши.

Рапортингни ёз, кет бор.

Сенга ўхшаган керакмас бизга.

Кўтингга ҳам тиққин, боре д…баев, сука, б..дь, еб…н”.

Талабаларга кўра, видеодаги ҳолат 7 ноябрь куни кечқурунги наряд пайти суратга олинган.

Видеодан англашилишича, сўкаётган киши талабаларни бир-бирма ўртага олиб чиқиб, уришади. Афтидан талабалар калтак ҳам ейди.

“Буёққа чиқ г..дон, б..ядь.

Онангни а...га кетаяпсанми, тур буёққа”, дейди сўкаётган киши.

Озодлик 11 ноябрь куни Йўлдош Холиқов билан боғлана олмади.

Олийгоҳ ходимларидан олинган маълумотга кўра, Холиқов икки ойдан бери талабалар билан бирга Сирдарёда.

“Холиқов Йўлдош курсантлар билан икки ой аввал пахтага кетган. Бугун ҳам далада экан. Ҳозир штабга телефон қилдик. У курсантлар билан пахта даласига кетибди”, деди олийгоҳнинг ўзини таништирмаган ходими.

Озодлик мухбири олийгоҳ ходимларидан радиога жўнатилган видео бўйича изоҳ сўради.

Бироқ олийгоҳ раҳбарияти пахтада бўлгани сабаб расмий изоҳ бера олмаслигини айтишди Озодлик боғланган институт ходимлари.

“Институтда биздан бошқа ҳеч ким йўқ. Ҳамма пахтада. Биз навбатчилармиз. Биз бу видео бўйича изоҳ беришга ҳаққимиз йўқ. Яхшиси Мудофаа вазирлигига мурожаат қилинг”, деди олийгоҳнинг ўзини таништирмаган ходими.

Озодлик мухбири 11 ноябрь куни Мудофаа вазирлигининг ўндан зиёд ходими билан телефон орқали боғланди. Бироқ уларнинг бирортаси видеодаги ҳолатни изоҳлашни истамади.

Озодлик Мудофаа вазирлигининг Ахборот ва оммавий комуникацияларлари департаментининг Фейсбукдаги саҳифасида ҳам маълумот қолдириб, видео бўйича изоҳ сўради. Ҳозирча бунга ҳам ҳеч қандай кўринишда жавоб бўлмади.

Жорий йил Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Махсус факультети Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти этиб қайта ташкил этилди.

Олийгоҳ офицер кадрлар тайёрлаш билан шуғулланади. Олийгоҳда ўқиш икки йиллик бўлиб, талабалар биринчи ўқув йилининг икки ойини далада ўтказди. Ҳозирча уларнинг қачон даладан қайтиши ҳам номаълум.

Шовотдаги ҳарбий қисм аскарлари пахта теримида. Тушлик пайтида овқатга навбатга туришибди.
Шовотдаги ҳарбий қисм аскарлари пахта теримида. Тушлик пайтида овқатга навбатга туришибди.

Ҳарбий хизматни далада ўтаётганлар

Ҳукумат жорий йилги пахта мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслигига ваъда қилганига қарамай, ишчи-хизматчилар пахтага мажбуран ҳайдалгани кузатилмоқда.

Вилоятлардаги кўплаб ташкилотлар ходимларидан "ўз хоҳиши билан пахтага чиқиши" ҳақида мажбурий тилхатлар олинди.

Ташкилотлар ходимларига пахтага чиқмаса, ишдан ҳайдалиш билан таҳдид қилинмоқда.

Пахта теримига ҳарбийлар, ички ишлар ходимлари ва маҳкумлар ҳам жалб этилган.

13 октябрь куни Сирдарё вилоят, Боёвут туманига пахта теримига олиб чиқилган ҳарбийлардан икки нафарини трактор босиб кетди.

Ҳарбий хизматга Фарғона водийсидан чақирилган бу икки аскар воқеа жойида ҳалок бўлди.

Бир ойлик ҳарбий хизматга юборилганларнинг айримлари, ҳарбий хизмат ўрнига пахта теримига чиқарилганидан шикоят қилмоқда.

XS
SM
MD
LG